Биз ҳақимизда

“Шифобахш баҳор асали” масъулияти чекланган жамияти раиси Собиров Нематуллахон Мухторхонович 1973 йил, 20-сентябрда Наманган вилояти, Наманган туманидаги Хонобод қишлоғида туғилган. 1980-1990-йилларда тумандаги 27-ўрта мактабни тамомлаган. 1990-йилда Андижон давлат тиббиёт институтига қабул қилиниб, 1996-йилда хирург мутахассислиги бўйича битирган. Айни пайтда Наманган шаҳар 3-оила поликлиникасида УЗИ диагностикаси олий тоифали врачи вазифасида ишламоқда. Оилали, уч нафар фарзанди бор. Н.Собиров ўз фаолияти даврида беморларни даволашнинг илғор усулларидан фойдаланиш, хусусан, халқ табобати тажрибалаарини қўллаш борасида мунтазам изланмоқда. Бу изланишлар натижасида 2009-йилда “Шифобахш баҳор асали” масъулияти чекланган жамияти ташкил этиб, Шарқ табобати ютуқлари, жумладан, асал ва асалари маҳсулотларидан тайёрланган шифобахш гиёҳлар жамланмасининг 20 хилдан ортиқ турларини истеъмолга киритди. Ҳозирда жамият томонидан “Қалқон”, “Гуласал”, “Сеҳрли олам”, ”Паҳлавон”, ”Мўмиёли асал”, ”Ёшлик асали”, “Донишманд”, ”Бек”, ”Бону”, “Афлотун”, “Покиза”, “Каромат”, “Қора асал”, “Мусаффо”, ”Шодлик”, “Нурҳаёт”, “Парвона”, “Мадад ул шифо”, “Бахт-ёр” , “Мададъул қувват” сингари табиий соф асал ва доривор гиёҳлардан тайёрланган шифобахш маҳсулотлар минглаб беморларга дардига дармон бўлмоқда. Бу маҳсулотлар таркибини табиий асал, прополис, она асалари сути, асл мўмиё, гул чанги, шунингдек, халқ табобатида саломатлик учун кенг қўлланилаётган фойдали гиёҳлар ташкил этиб, юрак қон-томир, ошқозон-ичак, беморларда учраётган гижжа хасталиклари, асаб фаолияти бузилиш, камқонлик, ички секреция безлари, эндокринологик, жаррроҳлик амалиётидан кейинги ҳолат, простатит, аёллар хасталиклари, организмга витаминлар етишмаслиги каби кўплаб касалликларни самарали даволайди. Айни пайтда “Шифобахш баҳор асали” масъулияти чекланган жамияти томонидан Наманган туманидаги Хонабод қишлоғида асалари ва асал маҳсулотларидан тайёрланадиган, инсон саломатлигини тиклашга самарали таъсир кўрсатадиган 20 хилдан ортиқ маҳсулотларни қадоқлаш цехини қуриб битказилди ва хориждан келтирилган энг замонавий ускуналар ёрдамида маҳсулотларни қадоқлаш йўлга қўйилди.

 

apiary

Мижозларимизни 10 йилдан ортик хурсанд килиб келмокдамиз

apiary

Нақд ва нақд пулсиз тўловлар

apiary

Фақат синовдан ўтган асаларичилар

apiary

Барча маҳсулотларнинг сифат кафолати