Ўлкамиздв ёмғир тинимсиз ёққани билан БАҲОР аллақачон ўз сўзини айтди - КЎКЛАМ нафаси дилларга ҳузур бағишламоқда.
Оламни ёшартирувчи НАВРЎЗ эса остонада эшик қоқмоқда.
Азиз ҳамкорлар!
Янги Ўзбекистонда ЯНГИ КУН - НАВРЎЗ шодиёнаси муборак бўлсин.
Гўзаллик ва нафосат фасли, меҳр-муҳаббат айёмлари, Шарқона қадриятларга йўғрилган миллий байрамимиз қутлуғ келсин.
Борлиқда ҳаёт нашидаси, ҳавода асал ҳиди, қалбда севги туйғулари жўш ураётган кунларда Сизларга боқий умр, икки олам саодати, хушнуд дамлар қувончини чин юракдан тилайман!
Ҳурмат билан: Н.Собиров.