Қалқон

Қалқон

Асал, 250гр

Нархи:95000 сум

Саватга қўшиш

Тавсиф

Таркиби: соф асал, прополис экстракти.
Прополис, бактериоцид таъсиридан ташқари, қон томирлар ва майда томирлар деворларини тозалайди, микроциркуляцияни яхшилайди. Клиник текширувлар натижаси шуни кўрсатадики, прополис юрак қон-томир касалликларини самарали даволовчи восита экан.
Унинг таркибидаги фловоноидлар асосий даволовчи восита бўлиб, у қон айланишини фаоллаштиради. Флованоидлар кучли антиоксидант бўлиб, қон томирлар деворини юмшатади, ўтказувчанлигини тиклайди. Атеросклерозни даволайди. Флавоноидлар ва тритерпеноидлар қондаги қанд миқдорини, ёғлар ва холестеринни камайтиради. Тромбоцитлар агрегациясини (ёпишиб қолишни) камайтириб, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.
Қандли диабет билан хасталанган беморларда иммунитет пастлиги ва қондаги қанд миқдори кўплиги касаллик қўзғатувчилар учун қулай шароит яратади. “Қалқон” бундай беморлар учун кучли ҳимоя воситаси ҳисобланади. У қондаги қанд миқдорини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Шамоллашларни йўқотади. Иммунитетни кўтаради.
“Қалқон” шамоллаш ва шиш белгиларини даволайди, оғриқни қолдиради.
У гаммаглобулинлар фаолиятини кучайтириб, бўғинлар, шиллиқ қаватлар ва тери касалликларини даволайди.
Олимлар Париович ва Тадоров прополиснинг оғриқни қолдириш хусусиятини ўрганиб чиқдилар. Унинг бу таъсири таркибидаги эфир мойларига боғлиқ бўлиб, кокаиндан 3 марта кучли экан. Прополис оғриқ қолдирувчи ва сезишни камайтирувчи дори воситалари билан биргаликда ишлатилганда, уларнинг таъсири 14 марта ошади. “Қалқон” бурун бўшликлари касалликларида (гайморит, синусит), фронтит, ларенгит, ангиналарни даволашда яхши натижа беради.
“Қалқон” простатитни даволайди. У истеъмол қилинганда простагландин ҳосил бўлишини пасайтиради. Бу ўз навбатида шишни қайтаради.
Кўрсатма:
-қондаги қандни пасайтирувчи;
-қон босимини туширувчи;
-оғриқ қолдирувчи;
-ўсмаларнинг олдини олувчи;
-ҳароратни туширувчи;
-организмни тозаловчи;
-иммунитетни мустаҳкамловчи;
-қон айланишини яхшиловчи;
-оғиз бўшлиғи, милк касалликлари;
-ангина, гайморит;
-гастрит, жиғилдон қайнаши;
-буйрак ва сийдик йўллари касалликлари;
-остеохондроз, радикулит, неврит;
-қандли диабет.
Ишлатиш тартиби: овқатдан 30 минут олдин, 0,5 чой қошиқдан 3 маҳал.
Қон босими паст бўлса, 0,5 чой қошиқдан 3 маҳал овқат пайтида.
Қарши кўрсатма: асалари ва асал маҳсулотларига сезувчанлиги борларга мумкин эмас.