Қалқон

Нурҳаёт

Асал, 250гр.

Нархи:95000 сум

Саватга қўшиш

Тавсиф

Таркиби: табиий соф асал, гул чанги, наъматак.
Бизнинг шифобахш маҳсулотлар нафақат организм эхтиёжларини қондириш, балки уни тозалашга ҳам хизмат қилади. Cизга тавсия этилаётган ушбу маҳсулот организмни барча тизимларини меъёрлаштиради ва атроф-муҳитнинг ножўя таъсиридан ҳимоя қилади. Мураккаб вазиятларда организмга нафақат озиқ-овқат, балки ҳимоя элементлари ҳам зарур бўлади.
“Нурҳаёт” ҳимоя озуқаси сифатида ушбу масалани осон ҳал қилади. Организмнинг турли тизимларидаги боғлиқликларни тиклайди. Маҳсулот витаминлар, макро ва микро элементлар, ҳаёт учун муҳим бўлган аминокислоталар ва углеводларга ўта бойдир. Бу маҳсулотнинг таъсири организмни қўшимча озиқлантириш, турли юкламаларга дош бериш қобилиятини оширишга қаратилган.
Юқорида айтилганидек, инсон организми соғломлиги еттита муҳим тизимнинг соғломлигига боғлиқ. Ҳар бир тизим ташқи таъсирдан ҳимояловчи воситаларга эҳтиёж сезади.
“Нурҳаёт”- ҳимоя озуқаси сифатида ҳал қиладиган масалалардан бири, бу-эркин радикаллардан организмни ҳимоя қилишдир. Катта руҳий юклама табиатнинг гербицидлар, нефт маҳсулотлари, газлар билан заҳарланиш,”нурланиш” организмда катта миқдорда радикаллар тўпланишига олиб келади. Эркин радикаллар электрон етишмовчилиги бўлган молекула ёки атомдир. У соғлом атом ва молекулага қўшилиб, ундан ўзида етишмаётган электронни олишга ҳаракат қилади. Бундай молекула жуда фаол бўлиб, тизимсиз ҳаракатланади ва тезда йўқ бўлиб кетади. Оддий ҳолатда уларнинг ҳосил бўлиш тезлиги зарарланиш тезлигига тенг. Бироқ юқорида санаб ўтилган, "ривожланиш унсурлари” нозик мувозанатни бузади. Кундалик ҳаётдаги ҳаяжон, асабийлашиш ҳолатлари, жисмоний зўриқишлар, алькоголь ва тамаки эркин радикалларнинг кўпайишига олиб келади.
Эркин радикаллар ҳужайра ядро тиқилмаларини бузиб, ДНК молекулаларига, бу орқали эса генетик кодга салбий таъсир кўрсатади. Натижада носоғлом молекула яна бир носоғлом молекулани келтириб чиқаради. Эркин радикаллар қайси молекулаларни йўқ қилишига қараб, юрак-қон томир, ошқозон, ичак тизимида касалликлар юзага келади. Қандли диабет, онкология, генетик мутация, бевақт қариш ҳолатлари кучаяди.
“Нурҳаёт”- ҳимоя озуқаси эркин радикалларни ҳимояловчи ишончли восита саналади. У витаминлар, макро ва микро элементлар билан бойитилган бўлиб, табиий моддаларни ўз ичига олади. Улар инсон саломатлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир. Фловоноидлар ва А, С витаминлари кучли антиоксидант бўлиб, эркин радикалларни йўқ қилиш орқали организмни ҳимоя қилади. Антиоксидантларнинг кунлик меъёрини тўлдириш-мустаҳкам саломатликка эришишнинг энг осон йўлидир.
Кўрсатма:
-эркин радикаллардан ҳимоялаш;
-сурункали чарчоқ;
-қаришнинг олдини олиш;
-қон-томир хасталиклари;
-юрак-ишемик касалликлари;
-сурункали камқонлик;
-кўз касалликлари;
-ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши;
-жигар тўқималарини тозаловчи.
Ичиш тартиби: 0.5 чой қошиқдан 3 маҳал, овқатдан 30 минут олдин.
Қарши кўрсатма: асал ва асалари маҳсулотларига юқори сезувчанлиги борларга мумкин эмас.