Қалқон

Донишманд

Асал, 250гр.

Нархи:95000 сум

Саватга қўшиш

Тавсиф

Таркиби: табиий соф асал, беда, наъматак, қариқиз, қичитқи ўт барги, олма қоқи, судан атиргули, далачой, тоғ райҳони, қалампирмунчоқ, аччиқ шувоқ, тоғ жамбили, қора мурч, ширин бодом, кунжут уруғи, мойчечак.
Ҳозирги кунда тиббий – ижтимоий аҳамиятдаги касалликлар қаторига шифокорлар биринчи навбатда атеросклерозни қўядилар. Унинг оқибати юрак касаллиги, инсульт, иш қобилиятини йўқотиш, ва хотира пасайиши (паришонхотирлик) га олиб келади. Бу касаллик эркакларда кўпроқ учрайди. Бунга асосан пала-партиш овқатланиш, ўта ёғли овқатлар ейиш, тамаки ва алькоголь ичимликлар истеъмол қилиш ва кам ҳаракатлилик сабаб бўлади. Натижада қон томир ички деворларида шлаклар, холестерин моддаси йиғилади. Қон айланиши пасаяди. Бош мия қон томирлари ундан азият чекади, қон билан таъминланиш бузилади. Миянинг озиқланиши камаяди. Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда кўпчилик доимий чарчоқ, хотира пасайиши, иш қобилияти пастлигидан нолиб, таътил вақтида ҳам кучларини тўплаб улгурмаётганини биламиз.
Гап замон тезлашгани ёки иш кўплигида эмас. Бизнинг организмимиз бунга ўн баравар оғирроқ юкни кўтариши, ақлий меҳнатни бажариши мумкин. Агарда тўқималар, қон томирлар ўз вақтида тиқилмалардан озод қилинса, керакли озиқлар билан таъминланса, инсон организмида катта миқдорда энергия тўпланади.
Энергия тўқимага етиб бориши учун унга махсус воситачи зарур. Усиз молекулалар қонда айланиб юраверади. Шунинг учун тўқималар яна энергияларга эҳтиёж сезади. Иккинчидан, энергиянинг катта қисми тўқималар орасини тозалашга сарф бўлади.
Бу ишни бажариш тўқималарни кучсизлантиради. Бу муаммо ҳар биримизда бор.
Сизга тавсия қилинаётган “Донишманд” айнан шу муаммоларни бартараф қилади.
Қон томирлар, жумладан, бош мия қон томирлари капиллярини шлаклардан халос этади.
У артерия, капилляр қон айланишини яхшилайди, артериал спазмга тўсқинлик қилади. Тўқималарни кислород билан тўйинишини таъминлайди. Томирлар тизимида атеросклеротик ўзгаришлар ривожланишини тўхтатади. Хотира ва ақлий фаолликни таъминлайди.
Кўрсатма:
-бош мия томирлар атеросклерози;
-паришонхотирлик;
-асаб бузилиши;
-уйқу бузилиши.
Ичиш тартиби: 0.5 чой қошиқдан 3 маҳал, овқатдан 30 минут олдин.
Қарши кўрсатма: асал ҳамда баъзи гиёҳларга юкори сезувчанлиги борларга мумкин эмас