Мижозларимизни 10 йилдан ортик хурсанд килиб келмокдамиз
Нақд ва нақд пулсиз тўловлар
Фақат синовдан ўтган асаларичилар
Барча маҳсулотларнинг сифат кафолати
Ўлкамиздв ёмғир тинимсиз ёққани билан БАҲОР аллақачон ўз сўзини айтди - КЎКЛАМ нафаси дилла...
МИННАТДОРЛИК МАКТУБЛАРИ
КЕКСАЛАРНИНГ ЖОНИГА ДАРМОН
Менинг ёшим 64 да. Яқин йи...
Ассалому алайкум, азизларим!
Сизларни Ислом дунёсининг муқаддас байрами - Қурбон Ҳай...
Асалнинг шифобахшлиги одамзодга қадимдан маълум. Миср халқ табобатида 500 дан ортиқ шифобахш дори-дармонлар асал ва асалари маҳсулотларидан тайёрланган. 100 ёшдан ошган инсонлар асосан асаларичилар бўлиб, улар асал ва асалари маҳсулотларини хар куни истеъмол қилганлар. Асал, асалари елими (прополис), она ари сути ва гул чанги - турли касалликларга қарши табиий маҳсулот, соғлиқни тикловчи, организмни ёшартирувчи, танага қувват бағишловчи, инсон умрини узайтирувчи воситадир. Асал - ҳам озуқа, ҳам ҳимоя воситаси бўлиб, таркиби инсон қон плазмасига ўхшашдир. Таркибидаги углерод ва ферментлар инсон организмида фаоллашиб, ички қувват ҳосил қилиш, турли токсинлардан тозалаш ҳусусиятига ега. Хавфли касалликларни қўзғатувчи микроблар асалга аралаштирилганда, қорин тифи қўзғатувчиси 48 соатда, поратив 24 соатда, дизинтерия таёқчаси 10 соатдан сўнг нобуд бўлади. Асал таркибидаги 300 дан ортиқ моддалар, углеродлар, гуликоза, фруктоза, сахароза, малътоза изомалтоза, трегалоза, ламнарибиоза ва бошқалар организмида парчаланиши натижасида катта миқдорда энергия ажралади. Ферментлар инвертоза, каталоза, пероксидаза, фенокисидаза, диастаза, фосфатаза, глюкоза оксидаза, амелаза, эстераза бир моддани иккинчисига айланишига ёрдам беради. Шу ферментлар борлиги сабаб асал организмида ҳеч қандай чиқиндисиз ҳазм бўлади. Асал таркибида 50 дан ортиқ макро ва микро элементлар бор. Бу - темир, қалай, калий, калъсий, манинг, қўрғошин, марганец, натрий, фосфор, алюминий, кумуш, стронсий, титан, хром, олтингугурт, барий, рух, сирковний, галий, ванадий, коболът, молибдан ва бошқалар. Эфир мойи қайишқоқ моддалар ва ўсмирларнинг фловоноид - фитонситларидан иборат бўлиб, иммунитет асосини ташкил этади. Улар асал таркибида 200 хилдан ортиқдир. Фловоноидлар табиий антибиотик - антисептик ҳисобланиб, микро организмларга танлаб таъсир қилиши ҳусусиятига ега. Фловоноидлар - ер шаридаги энг кучли табиий ҳимоя механизми ҳисобланиб, инсонни ақлий ва жисмоний толиқишдан ҳимоя қилувчи, танани руҳий зўриқишдан сақловчи ёқимли, тўйимли озуқалардир. Асал: - овқат ҳазм қилиш йўлининг шиллиқ пардаларини шикастламайди - тез ва осон, чиқиндиларсиз ҳазм бўлади, - организмни энергия билан таъминлайди, қувватни тез тиклайди.